Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2021   Долзарб

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон ўз халқаро мажбуриятларига қандай риоя этмоқда?


ТОШКЕНТ, 17 апрель. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида ушбу саволга атрофлича жавоб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, йиғилишда Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссиясининг «Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси ҳамда Буюк Британиянинг «Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси» билан биргаликда ўтказилган тадбирлар якуни тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

Парламент комиссияси аъзолари учун Буюк Британиянинг «Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси» нодавлат ташкилоти томонидан 2020-2021 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича жами 5 та онлайн-семинар ҳамда 2 та халқаро парламент форуми ташкил этилган.

Ушбу халқаро тадбирларда БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсиявий ҳужжатлари, хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги илғор тажрибаси, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришда ҳамда аёллар, ёшлар ва болалар ҳуқуқларини таъминлашда парламентнинг роли билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Парламент комиссиясининг ахбороти Қонунчилик палатаси Кенгаши аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши устидан парламент назоратини кучайтиришга кўмаклашиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ва Венгр...

Анқара стратегик фикрлаш институти директори, профессор Муҳаммет Саваш Кафкасали "Дунё" АА...

«The Telegraph» нашри Ўзбекистонни корон...

Буюк Британиянинг «The Telegraph» газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан х...

Москвада “Ўзбек тили изоҳли луғати”нинг ...

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан Москва давлат тилшунослик университетида бе...

Сўнгги янгиликлар