Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Февраль/2023   Иқтисодий дипломатия

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Буюк Британия вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида  (ИССВ) мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни доирасида Буюк Британия элчиси Тим Торлот ҳамда Британия Бизнес ва савдо департаменти мутахассислари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ИССВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Музокаралар гуруҳи аъзолари, шунингдек, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон томонидан Ташкилотга аъзо бўлиш бўйича, хусусан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги, 6-йиғилишига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар бўйича Буюк Британия мутахассисларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Шу билан бирга, Буюк Британиянинг Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо бўлиш жараёнига техник кўмак кўрсатиш лойиҳаси доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича келгусида ҳамкорликни давом эттириш ва икки томонлама музокаралар жараёнини жадаллаштириш бўйича аниқ қўшма чора-тадбирларни кўришга тайёрлик билдирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Бенилюкс минтақалари вакил...

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бенилюкс мамлакатларининг ишбилармон, илмий ...

ИТСВда Корея Республикаси билан ҳамкорли...

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Корея Республикаси ташқи ишлар ...

ИТСВдв Жанубий Кореяга экспорт ҳажмини о...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) маҳсулотларини Жанубий Корея бозорига эксп...

Сўнгги янгиликлар