Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон - Франция ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда бизнес-форумга тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 8 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида франциялик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, Франция ҳукумати ва ишбилармон доиралари иштирокидаги келгуси тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, унда жорий йил 11 май куни Тошкент шаҳрида  бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Франция ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши ҳамда Ўзбекистон-Франция бизнес-форумига тайёргарлик  жараёни кўриб чиқилди.

Ушбу тадбирлар доирасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун Франция ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик вазири Фрэнк Риестернинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилиши кутилаётгани маълум қилинди.

Музокарада иштирок этган вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари билан биргаликда амалдаги келишувлар ижроси батафсил таҳлил қилинди, тегишли масалалар аниқланиб, уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда франциялик ҳамкорлар билан қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, энергетика ва бошқа соҳаларда биргаликда фаол тарзда ривожлантирилаётган истиқболли лойиҳалар ва келишувлар кўриб чиқилди. Ўзбекистонда юқори технологияли ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш мақсадида Франциянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази раҳбариятига франциялик ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги истиқболли таклифларни ишлаб чиқишда тегишли вазирлик ва идораларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан алоҳида кўрсатмалар берилди.

Тижорат банклари раҳбарларига ҳамкорликнинг янги йўналишларига оид аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Франциянинг етакчи банк-молия муассасалари билан муносабатларни янада фаоллаштириш зарурлигига кўрсатиб ўтилди.

Муҳокама якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга келгуси тадбирлар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш мақсадида франциялик ҳамкасблар ва тадбиркорлар билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид

Эрон компанияси Фарғонада йирик кимёвий ...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Эроннинг “Gharavi Chemical Industries Group” компа...

Атлетико Мадрид» ва Ўзбекистон футбол кл...

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг халқаро маслаҳатчис...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи ...

Сўнгги янгиликлар