Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Медиа

«Investor ID» Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида


ЖАКАРТА, 17 май. /“Дунё” АА/. Индонезиянинг «Investor ID» янгиликлар веб-саҳифасида Индонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик мавзусига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Индонезия парламенти Вакиллар палатасининг саноат ва ривожланиш масалалари бўйича спикери Раҳмат Гобел бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи ҳақидаги маълумотлар ўз ифодасини топган.

“Индонезия Ўзбекистондан кимёвий ўғитлар, Ўзбекистон эса Индонезиядан муайян тропик меваларни импорт қилиш ниятида. Шу пайтга қадар Индонезия ўғитларни Канада ва бошқа мамлакатлардан олиб келар эди”, - деб ёзади мақола муаллифи Гора Кунджана.

«Investor ID» мухбири билан қисқа суҳбат чоғида Раҳмат Гобел Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорлик қишлоқ хўжалиги, савдо, сайёҳлик ва шаҳар ривожланиши сингари соҳаларни қамраб олишини қайд этган.

“Тўрт кун давомида Ўзбекистонда Раҳмат Гобел ва Индонезия парламенти делегация аъзолари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов, «Ўзкимёсаноат» акционерлик жамияти бошқаруви раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов ва бошқа расмийлар билан учрашади” деб ёзади муаллиф.

Хабар қилинишича, Ўзбекистонда учрашув ва музокаралардан ташқари, ташриф доирасида Индонезия делегацияси Самарқанд ва Тошкентдаги тарихий қадамжоларни ҳам зиёрат этади.

“Индонезия – энг кўп мусулмон аҳолига эга бўлган мамлакат бўлиб, унинг фуқаролари Ўзбекистондаги ислом маданий меросига катта қизиқиш билан қарашади. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон билан зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда катта имконият мавжуддир”, - деб ёзади «Investor ID» Раҳмат Гобел билдирган фикрлардан иқтибос келтирар экан.

Мавзуга оид

Ўзбекистон маданий мероси Индонезия омма...

Индонезиянинг «Kompasiana» ахборот агентлиги веб-саҳифасида «Ўзбекистоннинг маданий мерос...

Ўзбекистон халқаро меъморчилик биенналес...

Швейцариянинг қурилиш соҳасидаги таниқли меъморлар ва юқори салоҳиятга эга мутахассислар б...

ITNA New»: Ўзбекистоннинг Туркий кенгашд...

Эроннинг ITNA News ахборот агентлиги веб-саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев...

Сўнгги янгиликлар