Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Август/2022   Экспорт

Иордания Ўзбекистоннинг қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловларини бекор қилди

ҚОҲИРА, 25 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан олиб борилган музокаралар натижаси бўйича Иордания мамлакатимиздан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари импорти амалга оширилишига қўйилган чекловларни бекор қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Малакатимиз элчихонаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон экпортёрларидан гилос, лимон, олма, пиёз ва саримсоқ пиёз каби маҳсулотларни Иордания бозорида сотиш учун уларни  зараркунандалардан тегишли тартибда тозалаш талаб этилади.

Эндиликда ўзбек гилосларини Иордания ҳудудига экспорт қилиш учун фитосанитария гувоҳномасига қўшимча тасдиқловчи банд киритилган бўлиб, унга биноан жўнатма Pseudomonas syringae pv.syringae ва Quadraspidiootus pernicious зараркунандаларидандан холи эканлигини кўрсатиш ҳамда -0,5 – +05°C ҳароратда 20 кун давомий равишда музлатиш етарли ҳисобланади.

Дипломатия миссияси Ўзбекистон тадбиркорларини яратилган ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда араб мамлакатлари бозорида муносиб ўрин эгаллашга чақиради.

Мавзуга оид

ИТСВда Тошкент туманларининг ижтимиой-иқ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ...

Дубайлик тадбиркорлар Фарғона мева-сабза...

Дубайнинг "Choithrams" супермаркетлар тармоғи, "Umer Ali Trading" ва "The house of organic...

Ўзбекистон гилослари Малайзияликлар даст...

Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида ўзбек гилоси янги ҳосилининг навбатд...

Сўнгги янгиликлар