Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Март/2020   Илм-фан

Ёшлар Академиясининг Стартаплар платформасида энг кўп ҳақ тўланадиган веб-дизайнер ва дастурчи рўйхатдан ўтди


ТОШКЕНТ, 18 март. «Дунё» АА/. Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси вакиллари Исроилнинг Петах Тиква шаҳрига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

 Ташриф доирасида «WATERGEN» компанияси томонидан ташкил қилинган қисқа муддатли тажриба алмашиш дастурида қатнашиб, компания томонидан таклиф этиладиган маҳсулотлар бўйича маълумотлар олинди.

Шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Исроилда фаолият юритаётган иқтидорли ёш ватандошларимизни Ёшлар академиясига жалб этиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Тел-Авив шаҳридаги «Upwokr» плафтормасида фаолият олиб бораётган ватандошимиз, энг кўп ҳақ тўланадиган веб-дизайнер ва дастурчи Станислав Львовский билан мулоқот ташкил этилди. Ўзаро суҳбат якунида Станислав ўз жамоаси билан Ёшлар академиясининг Стартаплар плафтормасида ўзининг Марказий Осиёда биринчи фрилансерлар платформаси лойиҳаси билан рўйхатдан ўтганини маълум қилди.

Станислав 1990 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Талабалик пайтлари веб-дизайнерлик ва дастурчиликка қизиқиб Upwork платформасида ўз фаолиятини бошлаган ва ҳозирда у 280 дан ортиқ веб лойиҳанинг асосчиси.

Мавзуга оид

«Эл-юрт умиди» жамғармаси билан Франция ...

«Эл-юрт умиди» жамғармасида Франция нефть институти (Institut Français du pétrole) вакилла...

Тошкент давлат юридик университети ҳузур...

Тадбир якунида ўзаро ҳамкорлик йўналишларини аниқ белгилаб олган ҳолда англашув меморандум...

Фанлар академияси илмий ташкилотларини м...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ...

Сўнгги янгиликлар