Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Жамият

Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш вазифалари белгиланди

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш мақсадида ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади. 

Қуйидагилар ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

-ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали ишларни ташкил қилиш;

-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;

-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

-ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш.

Етакчилар ўзига бириктирилган маҳаллаларда мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича танловларни, «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёт фестивалини ўтказади, шунингдек, мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, камондан отиш бўйича мусобақаларни ташкил этади, саломатлик учун 5 000 қадам юриш марафони ҳамда «Ёш эколог» акциясини ўтказади.

Ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар етакчилар бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади. 

Белгиланишича:

-ёшлар масалалари билан шуғулланиш ва ҳудудларда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш шахсан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади;

-етакчиларнинг ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 008 нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;

-етакчи лавозимига номзодлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;

-етакчи лавозимига ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга, ёшларни эргаштира оладиган, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи, садоқатли ва ватанпарвар номзодлар тайинланади.

Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

-500 тагача– МҲЭКМнинг 5 баравари миқдорида;

-501 тадан 1 000 тагача– МҲЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида;

-1 000 тадан ортиқ– МҲЭКМнинг 6 баравари миқдорида.

Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50%игача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди. Бундан ташқари, бошқа ҳудудда ўз фаолиятини олиб бораётган етакчи учун БҲМнинг 2 бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

 Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50%и миқдорида субсидия берилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда жорий йилда 457 мингдан ор...

Ўзбекистон Президенти «Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйи...

Одил судловдан барчанинг фойдаланишини т...

Одил судловдан барчанинг тенг фойдаланишини таъминлаш учун талаб этиладиган шарт-шароитлар...

Сенат қўмитаси раиси ва Давлат божхона қ...

Америка савдо палатаси раҳбариятининг ташаббусига биноан палатанинг Ўзбекистондаги аъзо ко...

Сўнгги янгиликлар