Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2022   Илм-фан

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ва Кастилья-Ла Манча университети ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

МАДРИД, 29 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ва Испаниянинг Кастилья-Ла Манча университети вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа воситасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда томонлар икки олий таълим муассасалари фаолияти, мақсад ва вазифалари, ўқув жараёнлари ҳамда халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳолатлари билан яқиндан танишди.   

Университетлар ўртасида туризм соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, қисқа муддатли ўқув курсларига талабаларни жалб қилиш, тренинглар ташкил этиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларида иштирок этиш ҳамда икки дипломли қўшма таълим дастурлари доирасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича икки олий таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ўзаро ташрифларни амалга ошириш, кўтарилган масалалар бўйича ҳамкорлик ва мулоқотларни давом эттириш юзасидан келишувларга эришилди.

Кастилья-Ла Манча университети (Universidad de Castilla-La Mancha - UCLM) давлат олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Тан олинган халқаро таълим рейтингига кўра мазкур университет дунёнинг 1000 та энг яхши олий таълим муассасалари қаторидан жой олган. Унинг Альбасете, Куэнка, Сьюдад-Реал ва Толедо шаҳарларида бўлинмалари, шунингдек, Талавера-де-ла-Рейна ва Алмадена шаҳарларида марказлари мавжуд. Ҳозирги кунда университетда 30 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади ва 2 минг 300 нафар профессор-ўқитувчи ёшларга таълим беради. Фундаментал илмий тадқиқотларни олиб бориш университетнинг асосий йўналишларидан биридир. Ҳудудларни ривожлантириш институти, Кастилья-Ла Манча илмий-технологик парки каби 35 та илмий-тадқиқот маркази ва институтлари фаолият юритади.

Мавзуга оид

Буюк Британия компанияси таълим сифатини...

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Буюк Британиянинг халқа...

Деҳли университети профессори Ҳадис илми...

Деҳли университети Тилшунослик илғор тадқиқотлар марказининг Тилшунослик кафедраси профес...

Тошкент давлат юридик университети магис...

Тошкент давлат юридик университети АҚШнинг Пенсильвания давлат университети билан англашув...

Сўнгги янгиликлар