Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Иқтисодиёт

Иқтисодий дипломатия: янги бозорлар ва янги ҳамкорлар

АНҚАРА, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси томонидан Туркия вилоятларига савдо-иқтисодий миссияларининг амалга оширилиши давомида янгидан-янги бозорлар ва ҳамкорлар топиш мақсадига йўналтирилган жадал ишлар олиб борилаётир,  деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Хусусан, Туркиянинг муҳим саноат ҳудудларидан бири -  Ёзгат вилояти Савдо-саноат палатаси вакиллари, йирик ишлаб чиқарувчилари ва бизнес вакиллари билан конструктив мулоқотлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилди.

Мазкур тадбирлар давомида туркиялик ҳамкорларга Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлиги тўғрисидаги маълумотлар етказилди. Мамлакатимизда ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган ҳукумат даражасидаги чора-тадбирлар, яратилган қулай шарт-шароитлар улар ўртасида кенг тарғиб қилинди.

Давра суҳбатлари давомида мамлакатимизнинг экспорт имкониятлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ва халқаро транспорт-логистика салоҳиятига доир масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашинилди.

Туркиянинг Ёзгат вилояти йирик саноат ҳудуди бўлиб, ўз савдо имкониятлари ва ишлаб чиқариш кўлами билан Ўзбекистон савдо алоқалари учун янги нуқта ҳисоблакнади. Мазкур вилоятдаги “Garanti” ва “Sidas” компаниялари билан аниқ мақсадга йўналтирилган конструктив алоқалар ўрнатилди. Корхоналарнинг саноат кластери тажрибаси ўрганилди. Ўзбек компаниялари билан ҳамкорлик қилиш учун дастлабки асос яратилди.

Бўлиб ўтказилган учрашувларда турк тадбиркорларининг Ўзбекистонга ташрифлари, хусусан, Тошкент инвестиция форуми, мамлакатимизда ўтказиладиган йирик кўргазмаларда иштироки юзасидан келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Россия молия муассасаси Ўзбекистон банки...

Тошкентда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ” Халқаро саноат кўргазмаси доирасида кеча “Халқ банки” ...

Ўзбекистон январь ойида қарийб 2,2 милли...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январь ойида мамлакат...

Магнитогорск металургия заводи делегация...

Кеча пойтахтимиздаги «Texnopark»ка Россиянинг «Magnitogorsk temir-po'lat zavodi» ДАЖ ваки...

Сўнгги янгиликлар