Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2020   Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди


КИEВ, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Курманов ишонч ёрлиқларининг нусхаларини Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Евгений Енинга топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар. Суҳбат жараёнида Савдо-иқтисодий ва ижтимоий соҳалар, хусусан, логистика, таълим, сайёҳлик, тиббиёт ва бошқа йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Элчиси самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Мавзуга оид

Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг МДҲдаги раи...

Илҳом Неъматов Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатлари...

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқарм...

Бунга қадар Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вази...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ташқи сиёсат маҳкамаси тизимида фаолият юр...

Сўнгги янгиликлар