Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Май/2020   Маданият

Ислом цивилизацияси марказининг музей фаолиятини ташкил этиш вазифалари белгиланди


ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 ноябрь куни Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш майдонига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Ислом цивилизацияси марказининг музей экспозициясини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган ташкилий-амалий тадбирлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда Ислом цивилизацияси марказининг музей экспозициясини шакллантириш бўйича вазифаларни амалга ошириш тартиблари белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида билдирилган тавсиялари юзасидан бажарилаётган ишлар бўйича марказ раҳбари Ш.Миноваров ҳисоботи тингланди.

Тадбирда, шунингдек тегишли вазирлик ва идораларга марказ музейи фаолиятини такомиллаштиришга оид вазифалар белгиланди.

Жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар Академиясига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ЮНЕСКО талаблари асосида Музей экспозициясида намойиш этиладиган буюк аждодларимиз "қоидалаштирилган" (канонизация қилинган) сиймосини тасдиқлаш чораларини кўриш;

- тарихий воқеалар, жойларнинг номланиши ҳамда исмларни идентификалиялаш ва ягона шаклини тасдиқлаш бўйича ишчи гурух таркиби тузиш. Ўзбекистонга оид тарихий воқеалар, жойлар ва исмларнинг ўзбек (лотин ва кирилл ҳарфларида), инглиз, француз, араб ва рус тиллардаги ягона шаклини халқаро талаблар асосида идентификациялаш ва тасдиқлаш ишларини амалга ошириш;

- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Диний таълим муассасалари ҳамда Мусулмонлар идораси вакилликларининг ягона порталини ташкил қилиш;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган музейларда Ислом цивилизацияси учун aжратилган экспонатларни саралаб, Марказ музейи фондига доимий ва вақтинча  олиш;

- жаҳоннинг етакчи музей ва кyтyбхоналари тажрибаси, қабул килинган халқаро талаблар асосида Марказ музейи ва кутyбхонасининг электрон тизимини шакллантириш;

- марказ кутyбхонасини дунёнинг етакчи рақамли маълумотлар интеграторлари тизимига боғлаш вазифалари тасдиқланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси: “Менди...

“Мендирман Жалолиддин” кинолойиҳаси қандай бошланганди?...

Тошкентда ўтазиладиган Халқаро болалар р...

«Тошкент қувончлари» VIII Халқаро болалар расмлари биенналеси жорий йил 15-20 декабрь кунл...

Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги Нью-Йо...

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳр...

Сўнгги янгиликлар