Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Декабрь/2021   Сайлов - 2021

Исломобод шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /"Дунё" АА/. Кеча Покистон пойтахтида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттаки билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Афғонистон томони Ўзбекистон Президентига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, шунингдек, Афғонистон ҳудудида транспорт ва энергетика соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирди.

Афғонистон вазири Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида афғон халқига тезкор гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган транспорт-логистика хабини ташкил этиш ташаббусини чуқур миннатдорлик билан қабул қилди.

Қардош Ўзбекистоннинг бу ҳаракатлари мамлакатларимиз ва халқларимизнинг тарихий ва маънавий яқинлигини яна бир бор ифодалаши таъкидланди.

Шунингдек, Афғонистон томони мамлакатдаги аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича илгари берган халқаро ваъда ва мажбуриятларини бажариши зарурлигини таъкидладилар.

Мавзуга оид

Тожикистонда Ўзбекистон Президенти сайло...

Мамлакатимизнинг Душанбедаги элчихонаси ҳузуридаги 41-сайлов участкасида белгиланган жадва...

Латвияда овоз бериш жараёни бошланди...

Маҳаллий вақт билан 8.00 да (Тошкент вақти билан 10.00 да) мамлакатимизнинг Латвиядаги элч...

Исроилда Ўзбекистон Республикаси Президе...

Кеча мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатнинг Нетания, Холон ва ...

Сўнгги янгиликлар