Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2021   Медиа

Исломободдан муносабат: Покистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг онлайн-саммити мамлакатларимиз ўртасида кўп қиррали мустаҳкам ҳамкорлик учун асос яратди


ИСЛОМОБАД, 17 апрель. /"Дунё" АА/. Покистондаги «Diplomatic News Agency» агентлиги веб-сайтида "Ўзбекистон-Покистон виртуал саммити: эксперт фикри" сарлавҳаси остида таниқли эксперт Маҳмуд ул-Ҳасан мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Материалда муаллиф икки томонлама ҳамкорлик ривожланишининг фаол динамикаси, Ўзбекистон Президенти томонидан минтақа мамлакатлари, жумладан, Покистон билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳамиятини юқори баҳолайди.

Мутахассис ўзаро интеграция жараёнларининг ижобий ўсиши, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини қуришни ўз ичига олган минтақалараро ўзаро боғлиқлик салоҳиятини тавсифловчи статистик кўрсаткичлар келтирган.

Маҳмуд ул-Ҳасан Хон онлайн-саммит Покистон ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкам кўп қиррали ҳамкорлик учун асос яратганига ишонч билдирган.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг бой мероси Ҳиндистон матб...

Ҳиндистоннинг сайёҳлик соҳасига ихтисослашган оммабоп “Travel Links” журналида мамлакатими...

Озарбайжон телевидениесида Ўзбекистонда ...

Озарбайжоннинг ITV ижтимоий телеканалининг «Хайрли тонг, Озарбайжон» («Sabahın xeyr Azərba...

Ўмон Султонлигининг етакчи нашрида Ўзбек...

Ўмон Султонлигининг етакчи нашрларидан бири - «Asdaa Oman» газетасида журналист Али ал-Ҳас...

Сўнгги янгиликлар