Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   ТИВ янгиликлари

Испания элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди

ТОШКЕНТ, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Испания Қироллигининг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Маркос Гомес Мартинесни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, Владимир Норов элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.

Томонлар кейинги йилларда ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилган, амалий мазмун билан бойитилган Ўзбекистон-Испания ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, турли даражадаги ташрифлар ташкил этиш, халқаро институтлар доирасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Маркос Гомес Мартинес Испания Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлат деб билишини ва республикада амалга оширилаётган, аҳоли фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширишга хизмат қилаётган тизимли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Испания томони Ўзбекистон билан транспорт, қишлоқ хўжалиги, банк иши, тўқимачилик ва нефт-газ саноати, қайта тикланадиган энергия ва туризм соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани қайд этилди.

Элчи испан компаниялари учун Ўзбекистон катта имкониятларга эга истиқболли бозор эканлигини маълум қилди. Мамлакат ва унинг ишбилармонлик муҳитини батафсил ўрганиш учун Испания тадбиркорлик субектлари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш режалаштирилган.

Таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш учун етарли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистонда Испания университетларининг филиаллари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини очиш, испаниялик мутахассислар ва ўқитувчиларни мамлакатимизга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

***

 

Шу куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Эргашев ва Испания элчиси Маркос Гомес Мартинез ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида  томонлар Афғонистондаги мавжуд вазиятни  ва бу мамлакатга ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Қоҳира шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун ...

Ўзбекистон ва Буюк Британия Махсус вакил...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Буюк Бри...

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Россия э...

Сўнгги янгиликлар