Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Испаниядаги юртдошимиз: Конституциямизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давомидир

МАДРИД, 30 март. /«Дунё» АА/.Жорий йил 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтиши режалаштирилган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдумининг ўтказилиши хорижий элларда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ўртасида ҳам катта акс-садо бераётир, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Қуйида ушбу муҳим мавзу юзасидан Испаниянинг Гранада университетининг докторантура босқичида таҳсил олаётган Ҳилола Рўзиева билдирган фикр-мулоҳазалар эътиборингизга ҳавола қилинади:

- АҚШдан тортиб Япониягача, дунёнинг турли мамлакатларида минглаб ўзбекистонликлар таҳсил олишмоқда ва меҳнат қилишмоқда. Мен ҳам ана шундай  юртдошларим сингари мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссамни қўшиш мақсадида Гранада университетининг докторантура босқичида таҳсил олиш учун Испанияга келдим.

Биз, ўзбекистонликлар қаерда бўлмайлик барибир Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб қоламиз, шу боис юртимизда рўй бераётган барча ўзгаришларни диққат билан кузатиб борамиз.

Асосий қонунимизга ўзгартишлар киритилиши бўйича жорий йил 30 апрелда ўтказиладиган умумхалқ референдуми жуда муҳим сиёсий воқеа эканлигини барчамиз теран англаб турибмиз. Бу жараёнда қатнашиш ҳар бир фуқаронинг ҳам ҳуқуқи, ҳам  бурчидир, деб ўйлайман.

Конституциямизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Ушбу фурсатдан фойдаланган ҳолда Испания Қироллигида истиқомат қилаётган барча юртдошларимизни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга ва мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмасликка чорлаб қоламан.

Телеграм: Испаниядаги юртдошимиз: Конституциямизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давомидир

Гранада университети (Испания) докторантура босқичида таҳсил олаётган Ҳилола Рўзиева

Мавзуга оид

Венгриядан муносабат: Конституциявий исл...

Будапешт бизнес мактаби доценти, Евроосиё ва Марказий Осиё минтақаси бўйича эксперт Пал Дь...

Малайзиянинг оммабоп «Astro Awani» телек...

Малайзиянинг машҳур «Astro Awani» телеканали сайтида "Ўзбекистон халқи Конституцияга ўзгар...

Хитойдаги ватандош: Конституциявий ислоҳ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган ...

Сўнгги янгиликлар