Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Испаниялик халқаро кузатувчилар Ўзбекистон олий таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этган испаниялик бир гуруҳ кузатувчилар юртимиздаги қатор олий таълим муассасаларида музокаралар ҳам ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Мадриддаги  Қирол Хуан Карлос номидаги университет профессори Карлос Уриарте Санчес Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бўлиб, амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди. Ўзбекистонда испан тилини ўрганиш курслари фаолиятини кучайтириш таклифлари билдирилди. Келгусида муҳим аҳамиятга молик  лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

«GEDESPA» ташкилоти раҳбари Алежандро Пастрана Молеро, ЮНEСКОнинг «Буюк ипак йўли» халқаро дастури президенти Жосе Мариа Чикиё Барбер, Мадрид университетининг бош котиби Хесус Гил Фуэнсантава, Хуан Карлос университети ўқитувчиси Карлос Уриарте Санчес Самарқанд давлат чет тиллар институти фаолияти билан яқиндан танишди.

Испаниялик меҳмонлар иштирокида «Бутун дунёда испан тилининг аҳамияти» мавзусида конференция доирасида Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Испания олий таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш, испан тилини  ўргатиш  бўйича ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш  масалалари хусусида фикр алмашилди.

Анжуманда Испания вакиллари «Бутун дунёда испан тилининг аҳамияти», «Буюк ипак йўли ва туризм», «Испан тили ва унинг тарихи ва бугунги илмий тадқиқотлари», «Испан тилида гаплашувчи халқлар» мавзуларида тақдимотлар ўтказди.

Испан тилини ўрганаётган талаба-ёшлар томонидан ўзбек ва испан маданияти бағишланган саҳна кўринишлари меҳмонларга хуш кайфият бағишлади.

Профессор Карлос Уриарте Санчес, шунингдек, Самарқанд давлат университетида ҳам бўлди. Университет раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида олий таълим муассасалари ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди. Испаниялик олимга Самарқанд давлат университети фахрий профессори унвони берилди.

- Мен Самарқанд давлат университети билан бир неча йилдан бери яқин ҳамкорлик қилиб келаман. Университет талабаларига ўз соҳам бўйича дарс ҳам ўтаман, - деди  Карлос Уриарте Санчес. - Ушбу фахрий унвон мени жуда қувонтирди. Юртингизга Президент сайловини кузатиш учун келган эдим. Шу баҳонада қадрдон университетимда бўлиш имконияти туғилди.  Айни пайтда Марказий  Осиё билан боғлиқ илмий изланишларимни давом эттираяпман. Бунда менга Самарқанд давлат университети олимлари яқиндан ёрдам бермоқда.  Университет раҳбарлари билан кечган суҳбатда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Испания олий таълим муассасалари билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдик. Ўйлайманки,  ҳамкорлигимиз икки томонга ҳам фойдали бўлиб хизмат қилади. 

 Қирол Хуан Карлос университети  вакили, шунингдек, халқаро таълим дастурлари факультети талабалари билан учрашди. Испан профессори ёшларга Европа, хусусан, Испания хуқуқий тизими тўғрисида маъруза қилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Мавзуга оид

Олма-отада ватандошларимиз Ўзбекистон Пр...

Кеча мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Абай номидаги Қозоғистон Миллий Педагогика ун...

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси Ўзбекистонда медиа и...

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистонда бўл...

Қирғизистондаги ватандошлар Ўзбекистон П...

Бугун Ўш шаҳрида жойлашган Б.Содиқов номидаги Қирғиз-Ўзбек ҳалқаро университети биносида Қ...

Сўнгги янгиликлар