Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Февраль/2021   Спорт

Испаниянинг «Genova International School of Soccer» футбол академияси Тошкентда ўз филиалини очади


МАДРИД, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида дунёнинг қатор футбол клублари ва академияларини бирлаштирган «Racing City Group» компанияси раҳбари Моррис Паньелло ҳамда «Real Madrid» клубининг таниқли собиқ футболчилари Фернандо Мориентес ва Эдвин Конго билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Тадбирда Ўзбекистонда футболни ривожлантиришда Испания тажрибасини татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Испаниялик спорт амалдори ва ишбилармон Моррис Паньеллонинг фаолияти, асосан, футболга ихтисослашган. У «Honved» ва «Dutch Roda»  клубларида тўп сурган. Бугунги кунда «Racing Murcia» (Испания), «Racing Capri» (Италия), «Racing Sacramento» (АҚШ) ва «DibbaAl-Hisn» (БАА)  футбол клубларига, шунингдек, «Genova International School of Football» футбол академиясига эгалик қилади. Мазкур академиянинг бутун дунё бўйлаб филиалларида 18 мингдан зиёд бола футбол сирларини ўрганмоқда.

Учрашувда М.Паньелло 13-16 февраль кунлари Ўзбекистонга сафар қилиб, мамлакатимиз Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футбол клублари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказишни режалаштираётганини билдирди.

Ташриф доирасида «Genova International School of Football»  футбол академияси филиалини очиш тўғрисида меморандум имзоланиши кутилмоқда.

Моррис Паньелло, шунингдек, Испания ва Ўзбекистон футбол клублари, икки мамлакат ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у келажакда ўзбекистонлик футболчиларни Испания футбол клубларида малака оширишини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ўзбекистонлик спортчиларни 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида пухта тайёргарлик кўриш жараёнига, мамлакатимиз футбол жамоаларига ҳомийларни жалб этишга кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Машҳур футболчи, дунёнинг энг номдор футбол клубларидан бири — «Реал Мадрид»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Мориентеснинг таъкидлашича, Марказий Осиё минтақасида футбол ва бошқа спорт турлари ривожланишининг кўплаб жиҳатларини ўрганиш натижалари Ўзбекистон ихтисослашган футбол академияни очиш учун энг муносиб жой эканини кўрсатди.

- Мамлакатингизда ёшларни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш  ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборни кўраяпмиз. Биз футбол соҳасида ҳамкорликдаги стратегияни амалга оширишда намуна бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, - деди у.

Мавзуга оид

Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга кири...

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Токио-2020 Олимпи...

Токио-2020га лицензия берадиган бокс бўй...

Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан бокс бўйича Токио-2020 лицензион мусобақасини ўтказиш б...

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига...

Кеча Швейцариянинг Женева шаҳрида Европа Чемпионлар лигасининг 2020/21 йилги мавсуми гуру...

Сўнгги янгиликлар