Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Исроил билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


ТЕЛЬ-АВИВ, 25 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Тель-Авивдаги элчиси Феруза Маҳмудова Исроил Ташқи ишлар вазирлигида Исроил Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва аҳолишунослик бошқармаси бош директори профессор Шломо Мор-Йосеф билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишдаги ўзаро ҳукуматлараро битим  юзасидан  тайёргарлик ишлари  бўйича фикр алмашилди.

Хусусан, Исроил вакиллари Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун  мавжуд бўлган тайёргарлик ўқув курслари (инфратузилмаси) фаолиятига ва ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга оид таклифларга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, фуқаролик ва оила ишлари ва бошқа йўналишларда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирги кунда Исроил Филиппин, Шри-Ланка, Таиланд, Хитой, Украина, Молдова ва Вьетнам каби давлатлар билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликка оид битимлар имзолаган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Мадрид марказидаги...

Шу пайтгача Мадриднинг Castellana кўчаси, 45-уйда фаолият юритган Ўзбекистон элчихонаси И...

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси янг...

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси 1 майдан бошлаб қуйидаги манзилда жойлашган янги бин...

Ўзбекистон элчиси Малайзия ташқи ишлар в...

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий ва Марказий О...

Сўнгги янгиликлар