Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Иқтисодий дипломатия

Исроил компанияси Наманганда лаванда ўсимлигини етиштириш таклифини билдирди


НАМАНГАН, 21 январь. /«Дунё» АА/. Наманган вилоят ҳокимлигида Исроилнинг «DRTS» (Drip Research Technology Solutions) компанияси минтақавий вакили билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ҳокимлик манбасига асосланиб.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва компаниянинг минтақавий вакили Сулаймон Хартавиўғли  ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда ҳудудда лаванда ўсимлиги етиштириш хусусида сўз юритилди.

«DRTS» томчилатиб суғориш ва агротехнологиялар бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг АҚШ, Туркия ва Ҳиндистонда ўз филиаллари фаолият юритади. Бугунги кунда компания томонидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 40 гектар майдонда лаванда плантацияси барпо этилмоқда.

— Лаванда - фойдали ўсимлик, у тиббиёт ва парфюмерияда кенг қўлланилади, — деди С.Хартавиўғли. — Ушбу ўсимликнинг суви, гули ва мойидан фойдаланиш, экспортга йўналтириш мумкин. Килограмми жаҳон бозорида 8-9 минг доллар баҳоланади. Бир гектардан ўртача 70-80 килограмм мой олинади. Энг асосийси, лаванда Ўзбекистон шароити учун жуда қулай.

Вилоят ҳокими мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлади. Бунинг учун «Косонсой-фарм» ЭИЗ ҳудудида плантациялар ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятлар борлигини билдирди.

Мавзуга оид

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор ...

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ...

Кеча, 7 июль куни Женевада видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савд...

Жаҳон банки коронавирус билан курашиш уч...

Жаҳон банки коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистонга молиявий ёрдам беришини тасдиқлади...

Сўнгги янгиликлар