Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Май/2020   COVID-19

Исроил нашрида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича эришилаётган натижалар ҳақида мақола чоп этилди


ТЕЛЬ-АВИВ, 14 май. /“Дунё” АА/. Исроилнинг “Бухарский Вестник” журналида Ўзбекистонда коронавирус билан курашиш масалаларига бағишланган таҳлилий ахборот материали чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, бугунги кунда дунё мамлакатлари инсоният тарихида энг жиддий қийинчиликлардан бири – коронавирус пандемиясини бошдан кечирмоқда.

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда касаллик тез тарқалишининг олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда, аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун 10 триллион сўм миқдорида Инқирозга қарши кураш жамғармаси ташкил этилган.

Мақолада шунингдек, инқирознинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича ижобий чора-тадбирлар тўплами қабул қилингани қайд этилади. Тадбиркорлик субъектларига солиқ тўлашни маълум муддатгача кечиктириш, ва бошқа бир қатор солиқ имтиёзлари ҳамда кредитлар бўйича кечиктирилган тўловлар берилгани ҳақида маълумот берилади.

Муаллиф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни бўлиб ўтган Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари видеосаммитида мазкур пандемияга қарши биргаликда курашиш зарурлигини таъкидлаганига алоҳида эътибор қаратади.

“Ўзбекистоннинг қўшни ва ҳамкор давлатларга кўрсатаётган ёрдами мамлакат раҳбариятининг COVID-19 пандемияси шароитида Марказий Осиё ва ҳамкор мамлакатлар иқтисодий салоҳиятини сақлаб қолишдаги саъй-ҳаракатларини яққол намоён этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг саммит чоғида билдирган асосли таклифлари навбатдан ташқари учрашув якуний декларациясида тўлиқ ўз аксини топди”, дейилади мақолада.

“Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда бундай ташаббуслар янада кенгайтирилди. Қисқа вақт ичида Туркий кенгашга аъзо давлатлар саноат вазирларининг қатор учрашувлари ўтказилиб, унда соғлиқни сақлаш, транспорт ва логистика, юк ташиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди”, дейилади манбада.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 4...

Ўзбекистонда 4 октябрь куни 449 кишида коронавирус қайд этилди...

COVID-19 билан касалланган беморлар сони...

Ўтган бир кеча-кундуз давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46...

“Ал-Жазира”да Колумбия университети проф...

"Ал-Жазира" сайтида Колумбия университети профессори Ҳамид Дабашининг қомусий олим, бобока...

Сўнгги янгиликлар