Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Февраль/2020   Тошкент халқаро инвестиция форуми

Исроилда Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди


ТЕЛЬ-АВИВ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан пойтахтимизда шу йил 5-6 март кунлари бўлиб ўтадиган I Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишлаб давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Холон технология институти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ишбилармон доиралар, молия институтлари, Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси, «Брит Йоцей Бухара» (Бухородан келган муҳожирлар иттифоқи) жамоат ташкилоти ва журналистлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, шу жумладан, иқтисодиётни эркинлаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш, сармоя жалб қилишни рағбатлантириш, шунингдек, мамлакатимизнинг 2019 йилдаги асосий иқтисодий кўрсаткичлари билан танишди.

Мулоқот чоғида Тошкент халқаро инвестиция форуми мақсад ва вазифалари, кун тартиби ҳамда дастури ҳақида маълумот берилди.

Холон технология институти президенти Е. Ёқубов икки мамлакат университетлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик натижалари ва истиқболларига тўхталди. Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган имкониятлар, манфаатли шерикликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Исроил бизнес вакилларини Ўзбекистон бозорига фаол сармоя киритишга чақирди. Ўзаро учрашувлар ўтказиш учун шароит яратишда ҳамкорликка тайёрлигини айтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон билан Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳалари ва бошқа фойдали маълумотлар тақдим этилди. Тошкент халқаро инвестиция форумида Исроил ишбилармонларининг иштироки муҳокама қилинди.

Тадбирда Исроилнинг «Менора» газетасида Холон технология институти президенти Е.Ёқубовнинг Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган интервьюси эълон қилингани маълум қилинди.

Унда келтирилишича, Тошкент форуми Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳиятини намойиш этиш, хорижий компаниялар билан ўзаро манфаатли шартномаларни имзолаш учун қулай платформага айланиши мумкин.

Давра суҳбати қатнашчилари Ўзбекистон ва Исроил иқтисодий ҳамкорлиги, Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолашди.

Улар фикрича, Ўзбекистон исроиллик ишбилармонлар учун жозибадор мамлакатга айланиб бормоқда.

Холон технология институти президенти, шунингдек, Бухоро яҳудийларининг Ўзбекистонга сармоя жалб қилишда фаол иштирок этишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, Бухоро яҳудийлари умумжаҳон Конгрессининг ҳафталик нашри бўлган «Менора» газетаси 2000 йилда ташкил этилган. Нашр 20 минг нусхада, иврит (яҳудий) ва рус тилларида чоп этилади. Газета Исроил, AҚШ, Aвстрия, Германия ва Россияда тарқатилади.

Мавзуга оид

Тошкентда халқаро инвестиция форуми ўтк...

2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ...

Татаристонда I Тошкент халқаро инвестици...

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан I Тошкент халқаро инвестиция ф...

Деҳлида Тошкент халқаро инвестиция форум...

Мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси ва Ҳиндистоннинг Ривожланаётган мамлакатлар уч...

Сўнгги янгиликлар