Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Март/2023   Иқтисодий дипломатия

ИССВда бўлиб ўтган учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 8 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча  Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, мулоқот аввалида Ўзбекистон томони феврал ойида Туркиянинг жануби-шарқий ҳудудларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва инфратузилмага жиддий зарар етказилгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Ўз навбатида туркиялик дипломат табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Туркиянинг табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларига қутқарувчиларни ва катта ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юборганлиги учун Ўзбекистон раҳбариятига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Мулоқот чоғида ўзаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари сўнгги уч йилда бир ярим баробар, инвестициялар ҳажми эса икки баробар ошгани таъкидланди. Томонлар ана шундай ижобий динамикани сақлаб қолиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини тасдиқладилар.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги транспорт ва логистика соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ва йўлакларни диверсификация қилиш интенсивлигига юқори баҳо берилди. Шу нуқтаи назардан, жорий йилда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида рейслар сонини кўпайтириш ва янги йўналишлардаги авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар келишиб олинди.

Бундан ташқари, томонлар жорий йилнинг иккинчи ярмида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишнинг ташкилий масалаларини кўриб чиқдилар. Бўлажак тадбир кун тартибини истиқболли шартнома ва келишувлар билан бойитиш учун тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш йўлида яқин ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Исл...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Ўзбекистон ва Европа инвестиция банки ва...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Европа инвестиция банкининг ...

Нукус шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари...

26 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида Ўзбекистонд...

Сўнгги янгиликлар