Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2023   Инвестициялар

ИССВда франциялик ҳамкорлар билан қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча «Total Eren» компанияси вице-президенти Антуан Гаррэт билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Вазирлик  маълумотига кўра, «Total Eren» қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган электр станцияларини қуриш, лойиҳалаш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Корхона дунёнинг 22 та давлатида фаолият юритади. «Total Eren» томонидан ишга туширилган жами объектлар ва лойиҳалаштирилаётган энергия ишлаб чиқариш корхоналарининг умумий қуввати 4 ГВт дан ошади.

Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш натижалари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаларига эътибор қаратилди.

Жумладан, ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигининг ёрқин мисоли сифатида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 2022 йил апрель ойида 100 МВт қувватга эга фотоелектр стансияси муваффақиятли ишга туширилгани ҳақида сўз борди. «Total Eren» компаниясининг янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга нияти борлиги билдирилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар мамлакатимизда бўлган янги фотоелектр станцияларини қуриш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Мавзуга оид

Фарғонада Туркия сармояси асосида «Ақлли...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кеча туркиялик инвестор, ахборот тизимларига ихтис...

ИТСВда энергетика соҳасида ҳамкорликни к...

Ўзбекистон Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев к...

Ўзбекистонда фаолият юритаётган Жанубий ...

Кеча пойтахтимиздаги «Panarams Radisson» меҳмонхонасида Ўзбекистон вазирлик ва идоралари ...

Сўнгги янгиликлар