Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Спорт

Истанбулда ўзбек кураши бўйича Ўзбекистон Президенти кубоги учун халқаро турнир ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Президенти соврини учун ўзбек миллий кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Халқаро мусобақа Ўзбекистон Кураш федерацияси ва мамлакатимиз Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.  

Турнирнинг расмий очилиш маросимида Истанбул шаҳар раҳбарияти, Европа кураш федерацияси, Туркия спорт ва ёшлар вазирлиги, «Ўзбекистон маданияти ва бирдамлиги жамияти», «Авразия» федерацияси вакиллари, Россия, Тожикистон, Туркманистон дипломатлари  ва журналистлар  иштирок этди.

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Бош консул Амирсаид Аъзамхўжаев полвонларга омад тилади.

Ўзбек курашининг тарихи ва ўзига хос жиҳатлари, ёшлар қалбида миллий ғурурни юксалтириш, ватанпарварлик, мардлик, олижаноблик  тўйғуларини шакллантиришда катта аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди. Халқаро майдонда ўзбек курашининг обрўсини ошириш,  муштарак қадриятларимизни дунёга намойиш этиш борасидаги амалий чора-тадбирлар алоҳида эътибор қаратилди.  

Турнирда Афғонистон, Болгария, Латвия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 30 дан зиёд курашчи ўзаро беллашди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Муҳаммадкарим Ҳуррамов, аёллар ўртасида эса туркиялик Эже Зурнажи халқаро турнирнинг мутлақ  ғолиблари бўлди.

Турнир ғолиб ва совриндорларига  ташкилотчилар томонидан мукофотлар топширилди.

Мавзуга оид

«Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломар...

Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ...

Бугун уч нафар боксчимиз Амманда рингга ...

Иордания пойтахти Амманда ўтаётган бокс бўйича Осиё/Океания минтақалараро Токио Олимпиадас...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари «Ат...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз А...

Сўнгги янгиликлар