Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Истанбулда давра суҳбати бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 26 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар доирасида режалаштирилаётган муҳим сиёсий тадбир – умумхалқ референдумини юқори савияда ва самарали ташкил этиш мақсадида Бош консулхонада Туркия ҳудудида таълим олаётган талабалар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда  Дунё АА мухбири.


Унда Бош консулхона дипломатлари билан бирга Истанбулда ташкил этилган Туркий дунё муниципалитетлари раҳбарлари иттифоқининг навбатдаги учрашувида қатнашиш учун келган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов ҳам иштирок этди.

Учрашув қатнашчиларига Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва эришилаётган ижобий натижалар ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Шу ўринда ўзгариш ва қўшимчалар киритилаётган Конституция лойиҳасининг Ўзбекистон истиқболидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Дипломатлар ва талабалар тобора яқинлашиб келаётган сиёсий тадбирни биргаликда кўтаринки кайфиятда ўтказишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ...

Мисрда нашр этиладиган “Сада ал-Балад” ахборот агентлиги веб-саҳифасида “Ўзбекистон - Герм...

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Ўз...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» онлайн-нашрида «Урганчда конституциявий ривожланишнинг миллий в...

Урал давлат тоғ-кон университетида таҳси...

Мамлакатимиз Бош консуллиги ташаббуси билан Екатеринбургда таҳсил олаётган ватандош талаб...

Сўнгги янгиликлар