Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   Саналар

Истанбулда Навоий ва Бобур таваллуд кунлари муносабати билан адабий-маърифий кеча ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Истанбул шаҳар Фотих туманидаги «Али Амири Афанди» маданият саройида  Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кунининг 540 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий тадбир ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Адабий кечада Туркия расмий ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлар, ушбу мамлакатда вақтинча яшаётган ва таълим олаётган ватандошлар иштирок этди.

Бош консул Амирсаид Аъзамхўжаев Алишер Навоий мероси, шеърият султонининг ўзбек тили ва адабиётини ривожлантиришга қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида тўхталди. Ўзбекистонда Навоий ижодини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан республика ва хориждаги кутубхоналарда сақланаётган қўлёзмаларни ўрганиш ва кейинги авлодга етказиш бўйича тизимли ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

 Дипломат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташабубси билан Туркий давлатлар ташкилоти маконида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилганини алоҳида қайд этди.  Ҳар икки йилда бир марта туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни равнақ топишига муносиб ҳисса қўшган бир кишига ушбу мукофотни бериш тўрисидаги низомни имзоланиши аждодларимиз меросини халқаро майдонда тарғиб қилишда муҳим ҳисса бўлди.

Истанбул тижорат университети профессори Зебинисо Камолова Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистондан келган «Гулшан» ва «Моҳи мақом» мақом ансамбллари томонидан Навоий ва Бобур ғазалларига  басталанган куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишларидан иборат мусиқий-театрлаштирилган дастур иштирокчиларга хушкайфият улашди.

Мавзуга оид

Россияда икки буюк сиймо ижодининг жаҳон...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудинин...

Геманиядаги ватандошимиз Ўзбекистон хоти...

Германиядаги «Шарқона» немис-ўзбек маданий жамияти раиси Шаҳло Халилова 8 март – Халқаро ...

Польшадаги ватандошлар: Давлатимиз рамзл...

2 июль - Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан, Польшад...

Сўнгги янгиликлар