Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Жамият

Истанбулда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан адабий-маърифий кеча ўтказилди


ИСТАНБУЛ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Истанбул университетининг Адабиёт факультети ва «Чоғдош турк лаҳжалари ва адабиётлари» клуби билан биргаликда 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан адабий-маърифий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулхона дипломатлари ўз тақдимотларида мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, унинг халқаро миқёсдаги нуфузи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бораётгани, хориждаги кўплаб университетлар, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқувчилар сафи тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан умуммиллий ҳаракатга айланган Янги Ўзбекистон ғоясини амалга ошириш,  Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш доирасида ўзбек тилини янада ривожлантириш, қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Истанбул университетининг ўзбек тили ўқитувчилари Рейила Кашгарли, Маъмура Маматқулова ва Меҳмет Олмез ўзбек тили Марказий Осиё халқлари орасида энг кенг тарқалган мулоқот воситаси бўлиши билан бирга унда буюк асарлар битилганини таъкидлади.

Уларнинг сўзларига кўра, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқубов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Тоғай Мурод, Муҳаммад Юсуф, Тоҳир Малик асарлари нафат ўзбек тилининг маънавий мероси, балки  бутун туркий дунё хазинаси ҳисобланади.   

Адабий-маърифий кечада ўзбек тилини ўрганаётган талабалар томонидан  ижро этилган куй ва қўшиқлар ўзгача кайфият бағишлади.

Тадбир якунида Бош консулхона томонидан ўтказилган «Сиз ўзбек тилини қай даражада биласиз?» танловининг ғолиб ва совриндорларига  эсдалик совғалари топширилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда «Лицензия» ахборот тизими и...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини ту...

Адлия вазирлигида кадрлар билан ишлашда ...

Буюк Британия Халқаро ҳамкорлик агентлигининг (GPI) Тошкент шаҳридаги катта вакили Лейла Б...

Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат миг...

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрель куни имзоланган «Р...

Сўнгги янгиликлар