Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


24/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Италия ОАВ Ўзбекистондаги сайлов кампанияси ҳақида


РИМ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси тафсилотлари Италия оммавий ахборот воситалари диққат марказида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, Италиянинг «Gazzetta di Napoli», «Gazzetta di Roma», «Gazzetta di Milano»  газеталарида ва «Askanews»  онлайн-газетасида ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистонда Президент сайловини кузатиш бўйича миссияси очилганини расман эълон қилгани ҳақида материаллар чоп этилди.

Италия газеталарида босилган ушбу мавзудаги мақолаларда Оуэн Мерфи бошчилигидаги 39 кузатувчидан иборат миссия 24 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб ўз фаолиятини бошлагани хабар қилинган. «Яна 250 нафар кузатувчи ЕХҲТга аъзо давлатлар томонидан тақдим этилади ва улар овоз беришдан бир неча кун олдин Ўзбекистонга етиб келади. Якуний сайлов ҳисоботи сайлов кунидан кейин икки ой ўтиб эълон қилинади», - деб ёзади Италия ОАВ.

Миссия сайловларнинг ЕХҲТ мажбуриятлари, демократик сайловларнинг бошқа халқаро мажбуриятлари ва стандартларига ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.

«Кузатувчилар сайловнинг асосий жиҳатларини, жумладан, сайловчиларни рўйхатга олиш, сайлов кампанияси, сайлов комиссиялари ва тегишли давлат органлари ишини кузатиб боради, - дейилади нашрларда. - Миссия мутасаддилари сайлов қонунчилиги ва унинг қўлланилишини, шунингдек, сайлов билан боғлиқ низоларни ҳал этиш масалаларини таҳлил этади. Миссия савлов жараёнларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини ҳам кузатиб боради».

 Материалларда, шунингдек, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш учун мониторинг давомида муваққат ҳисобот эълон қилиниши таъкидланган. Сайловдан кейинги куни ДИИҲБ матбуот анжумани ўтказади ва унда ўзининг дастлабки хулосаларини тақдим этади. ДИИҲБ сайловда овоз бериш жараёни тугаганидан икки ой ўтгач, кузатув натижаларини умумлаштирувчи ва тавсиялардан иборот якуний ҳисоботни эълон қилади.

Мавзуга оид

Хитойдан муносабат: Овоз бериш имконияти...

Ўзбекистон Президенти сайловига Хитойдаги ватандошларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш ма...

Малайзиядаги ватандошлар: Юртимиз тақдир...

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишл...

Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сай...

Сингапурнинг «InDiplomacy» журнали веб-сайтида Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сайло...

Сўнгги янгиликлар