Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Ноябрь/2021   Сайлов - 2021

Италия ОАВ: Сўнгги пайтларда Ўзбекистонга Марказий Осиёнинг «янги йўлбарси» дея таъриф берилаётгани бежиз эмас

РИМ, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Planet 360 Info» халқаро ахборот-таҳлилий онлайн-журналида «Ўзбекистон тезликни оширмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтгани ҳақида сўз юритилган. Мамлакат тарихидаги еттинчи марта ўтказилган давлат раҳбарлиги учун сайловда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев 80,12% овоз олиб ғалаба қозонгани маълум қилинган. Муаллиф мамлакат ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ушбу тажрибали ва ёрқин сиёсатчининг ғалабасига жуда кам киши шубҳа билан қараган эди, деб ёзади. “Муваффақиятли амалга оширилган ислоҳотлар уни истеъдодли ва прагматик раҳбар сифатида намоён этди. Мамлакатдаги илғор иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ. Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган дунёдаги саноқли давлатлардан биридир. Сўнгги пайтларда республикани Марказий Осиёнинг «янги йўлбарси» деб эътироф этилаётгани ҳам бежиз эмас», - деб таъкидланади  мақолада.

Нашрда, қатор сиёсатшунослар Ўзбекистон Президенти қисқа вақт ичида янги локомотив сифатида Марказий Осиё минтақасида етакчиликка  даъво қилаётганини таъкидлаётгани қайд этилган.

Материалда Ўзбекистоннинг қайта сайланган Президенти ривожланишдан, олдинга интилишдан  тўхташни асло ўйламаслиги алоҳида урғуланган. Яқинда ўтказилган Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисидаги инаугурация маросимидаги нутқида Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини тақдим этди. Стратегия фуқаролик жамияти ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашни ўз ичига олади.

«Юқоридаги далиллар Ўзбекистон янги раҳбар билан мамлакат равнақи учун ишончли мустаҳкам пойдевор қураётгани ва аниқ белгиланган мақсадларни амалга ошириш сари тезликни ошириб бораётганини намоён этмоқда», - деб ёзади «Planet 360 Info».   

Мавзуга оид

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ватандошлар у...

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Панжоб вилояти маркази ...

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (Union of OIC News Agencies) сайти...

Сайловларни ўтказишда халқаро кузатувчил...

Сайлов жараёнлари ошкора ва ҳаққоний ўтишини таъминлашда кузатувчиларнинг иштироки муҳимди...

Сўнгги янгиликлар