Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Январь/2023   Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Италияда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

РИМ, 2 январь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси ва халқига йўллаган Мурожаатномасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбир давомида «Confimea» Италия Кичик ва ўрта корхоналар конфедерацияси маъмурияти ва ушбу ташкилотнинг бир қатор аъзо компаниялари вакиллари Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасининг асосий жиҳатлари тўғрисида хабардор қилинди.

Хусусан, ўтган йил якунлари бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланаётганига эътибор қаратилди. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти жорий йилда илк бор 80 миллиард доллардан ошди, иқтисодиётга йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 8 миллиард долларни ташкил этди. Бу эса яхши истиқболларни тақдим этгани баробарида келгуси барқарор иқтисодий ўсишга мустаҳкам замин ҳозирлайди. Экспорт ҳажмини 19 миллиард долларга етказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб номлаш таклифи билан чиққани қайд этилди. Шу ўринда ушбу ташаббуснинг мазмун-моҳияти йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, 2023 йилда давлат сиёсатининг олтита устувор йўналиши бўйича батафсил маълумот берилди:

- давлат бошқаруви ислоҳотини амалга ошириш;

- Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида барпо этиш;

- инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш;

- экологик муаммоларга, айниқса сув ресурсларига эътиборни кучайтириш;

- эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;

- иқтисодиётга хусусий маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг ўсиши учун шароитларни яхшилаш.

Шу нуқтаи назардан, дипломатлар Ўзбекистонда хорижий компаниялар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришди. Эркин иқтисодий зоналар фаолияти, хорижий инвесторларга берилган солиқ ва божхона имтиёзларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, металлургия ва тўқимачилик саноати, тиббиёт ва туризм каби қатор тармоқларнинг ривожланиш салоҳияти юзасидан атрофлича фикр юритилди.

 «Confimea» миллий мувофиқлаштирувчиси Андреа Маньолфи Италияда, хусусан, иқтисодиётнинг турли тармоқлари вакиллари орасида Ўзбекистонга қизиқиш тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу қизиқиш республиканинг сиёсий барқарорлиги, барқарор иқтисодий салоҳияти ва тараққиёти билан изоҳланади. У, шунингдек, мамлакатимиз ташкилотлари ва компаниялари билан алоқа ўрнатиш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил феврал ойида «Confimea» делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш режалаштирилгани ҳам маълум қилди.

RMJM Italia компанияси ижрочи директори Роберто Трипи  Ўзбекистон Президенти Мурожаатномаси мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий якунлари тўғрисида аниқ маълумотлар ўз аксини топгани тўғрисида тўхталар экан, бу мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақияти ҳақида тўла-тўкис хулоса чиқариш имконини беришини айтди.

Унинг фикр билдиришича, давлат раҳбарининг маърузасида баён этилган 2023 йилга мўлжалланган давлат сиёсатининг асосий йўналишлари мамлакатда, жумладан, иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ижобий ўзгаришларни давом эттириш бўйича қатъий сиёсий ироданинг мавжудлигини кўрсатади.

“Шунингдек, бундай дастуриламал ҳужжат, айниқса, хорижий мамлакатлар ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболларини теран англаш ва баҳолаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади”, деди Роберто Трипи.

Мавзуга оид

Ҳиндистонда чоп этиладиган сиёсий-таҳлил...

Ҳиндистонда инглиз тилида чоп этиладиган “Political Events” сиёсий-таҳлилий журналининг 20...

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва...

Италиянинг бир қатор газеталари саҳифаларида «Ўзбекистон Президенти парламентга йўллаган ...

Эрон ОАВ: «Сифатли таълим – Ўзбекистонни...

Эроннинг «Fars news» ахборот агентлиги «Сифатли таълим – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги асос...

Сўнгги янгиликлар