Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Маданият

Италияда Риштон сопол маҳсулотлари тақдимоти ўтказилади


РИМ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси ташаббуси билан Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлиги ва Италиянинг Умбрия ҳудуди Дерута шаҳри маъмурий бошқаруви ҳамда фаоллари иштирокида икки шаҳар ўртасида кулолчилик ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълумот учун таъкидлаш жоиз, Дерута шаҳри Италиянинг марказий ҳудуди Умбрияда жойлашган. Ушбу шаҳар ўзининг ноёб сополлари ва кошинлик санъати билан дунёга машҳур бўлиб, Италия миллий кулолчилик анъаналарининг етакчиси ҳисобланади.

Дерута шаҳрида XV-XVI асрларда маҳаллий кошинлик услубидаги “Белла Донна” сопол идишларини ясаш санъати ўз чўққисига эришган. XVI асрда бу ерда машҳур “Рафаэль” деб номланган идиш-товоқлар ишлаб чиқарила бошлаган. Шаҳарда Италиянинг энг қадимий музейларидан бири – сополдан ясалган санъат асарлари музейи бўлиб, бу ерда турли давр ва услубда ясалган 5 мингдан ортиқ экспонатлар жамланган.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад – Италияда Риштон сопол маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш ва тарғиб қилиш, Риштон тумани ва Дерута шаҳри ўртасида биродарлик битимини имзолаш, икки томон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров, Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиев ва Дерута шаҳри мэри Микеле Тониаккини сўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Мавзуга оид

Алишер Навоий адабий меросига Японияда қ...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Токио хорижий тиллар университети (ТХТУ) ва Алишер На...

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат...

ТурСтат» агентлиги томонидан томошабинлар орасида машҳурлик, сайтларининг фаолияти ва ижти...

Пекинда Ўзбекистон маданияти куни бўлиб ...

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунига бағишлаб “Буюк ипак йўли дурдонас...

Сўнгги янгиликлар