Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Декабрь/2021   Саналар

Италиядаги юртдошимиз: Ўзбекистон конституцияси фуқаролар фаровонлигининг юксалишида чинакам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда

РИМ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 29-йиллиги муносабати билан Италиянинг Флоренция шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошимиз Комила Қирғизова «Дунё» ахборот агентлиги орқали ўз табригини йўллади:


–  8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан  Италияда истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари номидан барчангизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдирган ҳолда самимий табрикларимизни йўллашдан жуда мамнунмиз.

Инглиз сиёсий файласуфи Генри Сент-Жон Виконт Болинброк айтганидек: ‘‘Конституция деганда, биз онгу тафаккуримизнинг принципларидан келиб чиқадиган ва ижтимоий фаровонликка йўналтирилган жамият риоя киладиган аниқ ва ягона қонунларнинг, қоида ва одатларнинг мужассамлигини тушунамиз!”

Яъни ҳар қандай миллий ҳуқуқий тизимда Конституциянинг роли ва ўрни фундаментал ҳамда биринчи даражалидир.

Ҳар бир давлат фақат ўзига хос бўлган Конституцияга эга. Барча давлатлар учун ягона бўлган ҳаммабоп конституциявий намуна бўлмагани каби, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тараққиётнинг ўз йўлига эга.

Бизнинг конституция халқимизнинг маънавий, маданий мероси, миллий тафаккури ва кўп асрлик ўзбек давлатчилиги тажрибасини ўзида акс эттириши билан бирга, халқимизга хос бўлган инсоф, диёнат, бағрикенглик, мардлик ва саҳоватпешалик каби улуғвор хислатларни ўзида мужассамлаштирган.

Дунёда Ўзбекистоннинг нуфузи ошиб бораётган бугунги кунда, юртимиз конституцияси фуқаролар фаровонлигининг юксалишида чинакам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Унда халқимиз тарихи ва миллий ғоялар асос бўлиб, дунёнинг етакчи давлатларининг илғор тажрибаси ҳам ҳисобга олинган.

Кўнглимдаги барча илиқ тилакларни жамлаган ҳолда, Италияда яшаётган, таҳсил олаётган барча ватандошларим номидан бутун Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклайман.

Республикамиз мустақил ва жадал ривожланаётган давлат сифатида халқаро майдонда янада танилиб боравершини, биз эса, ўзбеклигимиздан ғурурланишда давом этишимизни тилаб қоламан!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Мавзуга оид

Руминия элчиси: Қадимий Наврўз байрамини...

Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану халқимизга Наврўзи олам байрами ...

Россияда икки буюк сиймо ижодининг жаҳон...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудинин...

7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни...

Бугун Бутунжаҳон саломатлик куни

Сўнгги янгиликлар