Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Ноябрь/2020   Долзарб

Италиядан муносабат: Коронавирусдан кейинги даврда технологияларнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё иқтисодиётига таъсирини тўғри англаш муҳим аҳамиятга эга


РИМ, 13 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Сунъий ақл-идрок, кенг кўламли маълумотлар ва янги технологияларнинг роли соғлиқни сақлаш ва таълим каби икки соҳа учун ниҳоятда муҳим», - деди Италиянинг «European House–Ambrosetti» тадқиқот ва консалтинг компанияси менежери Филиппо Малинверно Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 ноябрь куни ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқини шарҳлаб.

Экспертнинг фикрича, COVID-19 жаҳон соғлиқни сақлаш тизимидаги заиф нуқталарни юзага чиқарди, шунингдек, уларни мустаҳкамлаш ва келажакда содир бўлиши мумкин бўлган пандемия ҳолатларига қарши кураша олиш даражасини кўтариш заруратини кўрсатди. Шу муносабат билан ҳар бир фуқарога зарур тиббий ёрдам кўрсатишни кафолатлаш ва давлат хизматлари самарадорлигини ошириш асосий вазифа бўлиб қолади. Бу масала барча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам ўта муҳимдир.

– Агар рақамли технологиялар (масалан, телемедицина) тўғри жорий қилинса, шу мақсадда кераклигича инвестициялар жалб қилинса фуқароларга бирламчи тиббий ёрдам олиш имкониятларини енгиллаштириш, сарфланаётган харажатларни камайтириш мумкин, - дейди италиялик мутахассис. – Таълим соҳасига тўхталадиган бўлсак, COVID-19 пандемиядан олдин мавжуд бўлган ва тўртинчи саноат инқилоби натижасида юзага келган тенденциялар суръатини янада тезлаштиради.

Коронавирусдан кейинги даврда технологияларнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё иқтисодиётига таъсирини тўғри англаш замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган етук мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Айнан шу боис олий ўқув юртлари ва мактаблар рақамли технологиялар билан боғлиқ бўлган кўникма ва малакаларга қаратилган тегишли таълим дастурлари билан таъминланмоғи лозим. Шу билан бирга, тегишли инфратузилма яратилгач, ҳар бир талаба дарсларда фаол қатнаша олиш имкониятига эгалигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмоғимиз даркор.

Бу икки жиҳатнинг Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2022-2027 йиллар учун таклиф қилинадиган мамлакатнинг янгиланган миллий тараққиёт стратегиясида ўз аксини топишига ишонаман.

Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистон ШҲТда етакчи роль ўйнаб, кўптомонлама муносабатлар хавф остида турган бир вазиятда самарали мулоқотнинг етакчи ташкилотчисига айланишини истайман.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядан Янги йил табриги...

Кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан Жанубий Кореянинг Ханкук чет тиллари универ...

Германиядан муносабат: Ўзбекистон минтақ...

ермания Бундестагининг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича қўмитаси раиси Петер Рамзау...

Қирғизистон элчиси: Ўзбекистон Президент...

Қирғизистоннинг Ўзбекистонда элчиси Ибрагим Жунусов бугун Президент Шавкат Мирзиёев раисл...

Сўнгги янгиликлар