Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси, таниқли ўзбек футболчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берди


ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси, Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов турмуш ўртоғи Омина Маҳкамбоева билан биргаликда кеча мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 16-сайлов участкасида Президент сайловида муддатидан олдин овоз берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Футболчининг маълум қилишича, 24 октябрь куни «Рома» клуби  Италия А Серияси доирасидаги навбатдаги турда «Наполи» билан майдонга тушади. Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Рома» футболчилари, шу жумладан,  Элдор Шомуродов ушбу  муҳим учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.  

Дипломатия ваколатхона раҳбари Отабек Акбаров ўзбекистонлик таниқли футбол устаси билан учрашиб, унинг Италияда энг нуфузли жамоада муваффақиятли тўп сураётгани юртимиз обрўсини нафақат ушбу мамлакатда, балки халқаро миқёсда юқори даражага кўтаришга ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Бунинг натижасида Италиянинг турли соҳалари, жумладан ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва ишбилармон доиралари вакиллари томонидан мамлакатимизга бўлган қизиқиш янада ортаётгани айтиб ўтилди.

Элдор Шомуродов яқин кунлар ичида Рим клуби УЕФА Конференциялар лигаси доирасида Норвегия ва Украина клубларига қарши баҳсларга, шунингдек, Италия А Cерияси доирасидаги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. У «Рома»  футбол клуби раҳбарияти ва жамоаси билан илиқ муносабатлар ўрнатилганини билдирди. Клубнинг асосий таркибидан муқим жой олиш учун футболчилар ўрасидаги рақобатга жисмоний ва руҳий томондан тўлиқ тайёргарлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон футбол клублари ва «Рома» клуби ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Элдор Шомуродов хорижда бўлиб турган барча ватандошларни Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

Мавзуга оид

Юнонистондан муносабат: Ўзбекистон Прези...

Юнонистон жамоатчилик доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларига доир ...

ЕХҲТ ДИИҲБ: Сайловнинг қонунийлигига шуб...

ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари б...

Ўзбекистон Президентлигига номзодларнин...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот марказида навбатдаги йиғилиши бўлиб ў...

Сўнгги янгиликлар