Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Маданият

Италиянинг Сан-Ремо шаҳрида ўтказилган болалар халқаро мусиқа фестивалида Ўзбекистон вакили биринчи ўринни эгаллади


РИМ, 19 октябрь. / «Дунё» АА/. Италиянинг Сан-Ремо шаҳрида ўтказилган «Sanremo Junior» болалар халқаро мусиқа фестивалида 11 ёшли юртдошимиз София Сингх Гилл биринчи ўринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, мазкур мусиқий танловда мамлакатимиз вакили илк бор ўз истеъдодини намоён этди.

Ўзбекистонлик иштирокчи шу кунга қадар қатор халқаро мусобақаларда қатнашган. Ҳозир у Тошкент халқаро мактабининг 6-синфида ўқийди. Инглиз ва рус тилларида равон сўзлашади, француз тилини ўрганмоқда.

Танловнинг саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган София финалда Италия симфоник оркестри билан биргаликда Сан-Ремо саҳнасида «Aerosmith» мусиқий гуруҳи томонидан «Армагедон» фильми учун  басталанган «I Don't Want To Miss A Thing» номли саундрекни инглиз тилида ижро этди.

Ўзбекистон вакилининг ижроси томошабинлар ва ҳайъат аъзоларида катта таассурот уйғотди. Ҳакамлар ҳайъати ижрочининг вокал қобилияти ва қўшиқнинг мукаммал ижроси учун унга  юқори баҳо қўйди. Натижада София Сингх Гилл  халқаро мусиқа танловида  барчадан кўп балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади.

Танлов якунида Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров София Сингх Гилл, унинг устози, хонанда Саидойи ва онаси Комила Абдуллаева билан учрашди. Дипломатик миссия раҳбари ёш ижрочи ва устозини ушбу катта ғалаба билан табриклаб, бу Ўзбекистонда болаларнинг мусиқий-вокал тайёргарлиги даражаси ва сифатини кўрсатувчи муҳим воқеа эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, мазкур тадбир ЮНИСЕФ ҳомийлигида ва Санъат арбобларини қўллаб-қувватлаш халқаро ассоциацияси кўмагида ўтказилганининг муҳимлиги қайд этилди.

Маълумот учун, «Sanremo Junior»  ЮНИСЕФ  ва Сан-Ремо маъмурияти ҳомийлигида 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида  ўтказиладиган машҳур халқаро мусиқа фестивалларидан бири ҳисобланади. Танлов иштирокчилари машҳур «Ariston» театри саҳнасида ўз маҳоратини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.  Мазкур  театр саҳнасида Сан-Ремо мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Жаҳоннинг машҳур вокал ижрочилари Адриано Челентано, Тото Кутуньо, Эрос Рамазотти ва бошқалар айнан шу саҳнада катта ижодий фаолият сари йўл олган.

Мавзуга оид

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро к...

28 сентябрь - 3 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида «Ипак йўли дурдонаси» Тош...

«Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асар...

Бугун мамлакатимизнинг Олма-отадаги Бош консулхонаси томонидан Р.Сулейменов номидаги Шарқш...

Даккада Наврўз айёми нишонланди...

Мамлакатимизнинг Бангладешдаги фахрий консули Муҳаммад Таҳер Шаҳ ташаббуси билан Дакка шаҳ...

Сўнгги янгиликлар