Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Апрель/2021   Медиа

ITNA New»: Ўзбекистоннинг Туркий кенгашдаги иштироки унинг иқтисодий фаолиятини жадаллаштирди


ТEҲРОН, 5 апрель. /«Дунё» АА/. Эроннинг ITNA News  ахборот агентлиги веб-саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитидаги иштирокига бағишланган «Ўзбекистоннинг Туркий кенгашдаги иштироки унинг иқтисодий фаолиятини жадаллаштирди» сарлавҳали мақола чоп этилди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда таъкидлашича, мамлакатимиз ТТДҲКга аъзо бўлиши билан Кенгаш фаолияти, айниқса, иқтисодий ўзаро алоқалар соҳасида сезиларли даражада фаоллашмоқда. Хусусан, 2019 йил май ойида иштирокчи давлатларнинг бирлашган савдо-саноат палатаси ташкил этилди, деб ёзади агентлик.

Ўзбекистон ташаббуси билан 2020 йилда COVID-19 пандемиясига қарши курашда ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик мавзусига бағишлаб ўтказилган ТТДҲК Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари саммити якунилари бўйича Туркий кенгаш ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида меморандум имзоланди.

Мақолада ўқувчилар эътибори Ўзбекистоннинг бой ва дунё миқёсида тан олинган тарихий-маданий меросига қаратилган. Бу, ўз навбатида, ТТДҲКга аъзо мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

«Шу муносабат билан, Ўзбекистон етакчисининг Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш бўйича ташаббуси маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ўз вақтида илгари сурилган таклиф бўлди», деб ёзади ITNA News.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномаси...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Хитой оммавий ахбор...

Ўмон ОАВ Ўзбекистон ҳаётида ўтган ҳафтад...

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида «Ўзбекистондаги энг муҳим воқеалар ва тадбирла...

Тошкентда ўтган «ИННОПРОМ» халқаро сано...

Покистоннинг «Pakistan Economic Net» ахборот портали ўзининг веб-сайтида «Россиянинг 300 д...

Сўнгги янгиликлар