Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: 11 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Франциянинг Ўзбекистонлаги Муваққат ишлар вакили Брис Рокфей билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум қилишича,  учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, уни кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг жорий йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 8-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар саноат, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, туризм, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олган тадбир кун тартибини кўриб чиқдилар. Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами шакллантирилган бўлиб, унинг имзоланиши йирик саноат ва ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

Таъкидланишича, ҳкуматлараро комиссия йиғилиши доирасида «MEDEF International» Франция тадбиркорлари ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этиладиган Ўзбекистон – Франция бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 50 дан ортиқ йирик Франция компания ва банкларининг, шунингдек, Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик, идора ва хусусий компаниялари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ва келгуси тадбирлар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.

Мавзуга оид

Ҳукумат делегацияси ва Қирғизистоннинг ч...

Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукум...

Кувайт компанияси Ўзбекистондан импорт қ...

Ўзбекистон элчиси Баҳромжон Аълоев Кувайтда «Fursan Al Khaleej» компанияси директори Жиҳод...

Саудия Арабистони Ўзбекистон тиббий воси...

Айни пайтда элчихонамиз “Health Line”нинг Саудия Арабистонидаги ишончномасини тайёрлаш ва ...

Сўнгги янгиликлар