Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


24/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: 2022 йилда Тошкент шаҳрида Япониянинг кичик ва ўрта бизнес субъектлари вакиллари иштирокида иккинчи конференция ўтказилади


ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва «Тошкент-Нагоя» дўстлик ассоциацияси билан биргаликда «Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги динамикаси ва Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари» мавзусида онлайн-анжуман ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов, Япония элчихонаси вакиллари, шунингдек, Нагоя шаҳрининг 40 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этди.

Япония ишбилармонлик доиралари вакилларига Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган шароитлар, турли соҳаларга илғор япон технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон тадбиркорларининг Япония компаниялари билан икки томонлама мулоқотлари бўлиб ўтди. Жумладан, туризмни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан «Smile Tourist», меҳнат миграцияси соҳасида  «HRS Japan Co, Ltd.» ва  бошқа компаниялар билан музокаралар ўтказилди.

Тадбир якунида 2022 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида Япониянинг кичик ва ўрта бизнес субъектлари вакилларининг бевосита иштирокида 2-конференцияни ташкил этишга келишилди.

Мавзуга оид

Канадада Ўзбекистон ҳунармандлари маҳсул...

Тадбирда 30 дан ортиқ Канада компаниялари ва тадбиркорлари, шунингдек, Беларусь, Қозоғисто...

Қорақалпоғистон ва Италия ишбилармонлар...

Мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси томонидан 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистонда инвести...

Ўзбекистон элчихонаси ва Эрон компанияси...

Эроннинг «АМS Industrial Group» компанияси иштирокида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туман...

Сўнгги янгиликлар