Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Изоҳлар

ИТСВ давлатимиз раҳбарининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада кенгайтириш бўйича фармонини шарҳлади

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўз веб-саҳифасида Ўзбекистон Президентининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–37-сонли Фармони бўйича шарҳни ўз ўқувчилари эътиборига ҳавола қилди.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан маълум қилинишича, ушбу ҳужжат Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида фармацевтика соҳасига қўшимча равишда бошқа саноат йўналишларида тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратиш, «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ, Бойсун туманида фармацевтика соҳасига қўшимча равишда бошқа саноат йўналишларида тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига қўшиш натижасида “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг тугатилади.

“Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси белгиланган тартибда тугатилган кундан бошлаб “Термиз” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси ҳисобланиб, ушбу иштирокчилардан “Термиз” эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари реестрига киритилганлик учун тўлов ундирилмайди.

Ҳужжатга мувофиқ, “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси иштирокчисидан “Термиз” эркин иқтисодий зонаси иштирокчисига айланган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар ва кафолатлар тўлиқ қўлланиб келинмоқда.

Мазкур фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 179-сонли қарори қабул қилинди.

“Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг тугатилиши муносабати билан кредиторлар ўз талабларини “Термиз” эркин иқтисодий зонаси маъмуриятига билдиришлари мумкин бўлади.

Мавзуга оид

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Марказий ...

Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (МОМИҲИ) директори Сайид Шакил Шах ...

Буюк Британиядан муносабат: «Очиқ бюджет...

Ўзбекистонда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тад...

Рамиз Алекперов: Ўзбекистон раҳбариятини...

БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (МООНСА) раҳбари Рамиз Алекперов Ўзбекистон ташаббус...

Сўнгги янгиликлар