Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Иқтисодиёт

ИТСВ: Фарғона вилоятида инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш чора-тадбирлари ўрганилди


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти шунингдек, саноат ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга ташриф буюрди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  (ИТСВ) маълумотига кўра, инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига масъул бўлган вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, шунингдек вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш, йирик саноат объектларини ишга тушириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, вилоятнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Жойларда инвестицияларни жалб этиш ва экспорт фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда уларга ёрдам кўрсатиш бўйича янги тизимнинг амалда жорий этилиши кўриб чиқилди. Янги механизмлардан самарали фойдаланиш юзасидан батафсил кўрсатмалар берилди, тадбиркорлар билан ишлаш жараёнида кўтарилган аниқ масалалар ўрганилди.

Мавзуга оид

Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон билан...

Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли ва мамлакатни модернизация қилиш борасида эришилаётган ютуқ...

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда 280 м...

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 миллион ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Кеча Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Саудия Арабистони По...

Сўнгги янгиликлар