Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Декабрь/2022   Ўсиш нуқтаси

ИТСВ: Ишчи гуруҳ маҳаллий корхоналарда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини узлуксиз таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлди

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /«Дунё» АА/.  Кеча Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Олимхон Рустамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлиб, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан танишди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ИТСВ маълумотига кўра, ташриф давомида тумандаги Ишчи гуруҳ бир қатор ишлаб чиқариш обектларида бўлиб, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлар ўтказди ва муаммоли масалалар, корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича таклифлар белгилаб олди.

Хусусан, гуруҳ аъзолари жинси матодан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи «FASHION JEANS GARMENT׏ МЧЖ корхонасида бўлди. 2022 йил охирига қадар компания Европа мамлакатларига 1,2 миллион долларлик тайёр жинси маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Йўналишдаги яна бир объект - гигиена воситаларига шиша идишлар ишлаб чиқарувчи «Grand Hygienic Manufacturing» корхонаси бўлди. Инвестиция лойиҳасига 2 миллион доллар хорижий сармоя киритилди. Корхонада 40 та янги иш ўрни яратилди, унинг ишлаб чиқариш қуввати 1,2 миллион шиша гигиена воситаларини ташкил этмоқда.

Шу куни, шунингдек, 54,6 миллиард сўм хорижий инвестициялар ўзлаштирилган «АЛУКАБЕЛЬ ПАЙРАВ» МЧЖга ҳам ташриф бўлиб ўтди. 60 янги иш ўрни яратилган корхонада йилига 1,68 минг тонна алюминий ва мис кабел ишлаб чиқарилмоқда.

Ташриф якунлари бўйича маҳаллий ҳокимият органлари масъул раҳбарларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспортини узлуксиз таъминлаш мақсадида лойиҳа ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Хитой компанияси ...

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси масъулларидан иборат мамлакатимиз...

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегация...

11-15 апрель кунлари Жанубий Кореяда амалий сафар билан бўлган Ўзбекистон транспорт вазири...

Франция делегацияси пойтахтимиздаги «Tex...

Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги «Технопарк»га Франциянинг Ўзбекистондаги элчихона...

Сўнгги янгиликлар