Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Февраль/2021   Иқтисодиёт

ИТСВ: Ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури ишлаб чиқади


ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва иқтисодий жиҳатдан ўсишини рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида ўтган ҳафта давомида тизимли равишда амалга оширилган ишларнинг оралиқ якунларини сарҳисоб қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум қилишича, ишчи гуруҳ аъзолари – вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари саноат корхоналари ва объектларига ташриф буюриб, мавжуд муаммоларни таҳлил қилмоқда ва уларни тезкор ҳал этиш алгоритмларини яқин идоралараро ҳамкорликда ишлаб чиқмоқдалар. Шунингдек, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги саноат корхоналарини ташкил этиш учун мавжуд бўлган имкониятлар ва инфратузилмавий объектлар ҳам ўрганилмоқда.

Вилоят, туман ва маҳаллалар миқёсида “иқтисодий ўсиш нуқталари”ни аниқлаш орқали вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини бир неча карра кўпайтириш, шунингдек, турли соҳа корхоналари ўртасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш вазифаси қўйилган.

Ишчи гуруҳ раҳбарияти томонидан юзага келаётган масалаларни аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоятда ёшлар билан доимий ҳамкорлик қилиш тизимини ташкил этиш топширилди.

Шунингдек, «маҳалла раиси – ислоҳотчи» ташаббуси доирасида маҳаллалар раҳбарлари билан ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш ва аҳолини касаначиликка кенг жалб этиш орқали бандлигини таъминлашга қаратилган манзилли ишларни янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ишчи гуруҳ келгуси ҳафта давомида вилоятда ўз ишини давом эттиради. Унинг якунлари бўйича Сурхондарё вилоятининг 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури ишлаб чиқилади.

Мавзуга оид

«Ўзбекнефтгаз» халқаро молия бозоридаги ...

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти мутахассислари Россиянинг «Сбербанк» акциядорлик жамия...

Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ри...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари...

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқ...

қтисодиёти ва инвестиция муҳитига коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини минималла...

Сўнгги янгиликлар