Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида саноат ва қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирлар келишиб олинди

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Туркманистон ҳукумат делегациясининг  мамлакатимизга ташрифи доирасида кеча Тошкент шаҳридаги «Технопарк» саноат мажмуаси ҳудудида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва саноат салоҳиятининг кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан (ИТСВ) маълум қилинишича, делегация аъзолари Ўзбекистоннинг кимё, нефть-газ, фармацевтика, электротехника, тўқимачилик, ипак, чарм-пойабзал йўналишларидаги стендлари билан танишдилар. Қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига, жумладан, мева-сабзавотчилик, иссиқхона хўжаликлари, уруғчилик, картошкачилик, паррандачилик, балиқчилик ва чорвачиликка оид стендлар ҳам намойиш этилди. Бундан ташқари, Туркманистон делегацияси раҳбари турли-туман харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган «Технопарк» мажмуасининг саноат қувватлари билан ҳам атрофлича танишди.

Туркманистон томонига Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Икки мамлакат корхоналари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, истиқболли соҳаларда тажриба ва технологиялар алмашиш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ҳиндистон Миллий суд экспертизаси универ...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов Гужарат штатига ташриф буюриб, Гандина...

Польшалик сармоядорлар Қашқадарё вилояти...

Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси кўмагида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ...

ИТСВда Ўзбекистон-Финляндия ҳукуматларар...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) мамлакатимиздаги дипломатик мис...

Сўнгги янгиликлар