Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллари Эркин савдо тўғрисидаги Битим лойиҳаси бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олдилар


ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ)  видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида Эркин савдо тўғрисида битим лойиҳаси юзасидан навбатдаги сессиялараро музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ИТСВ маълумотига кўра, музокараларда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг Эркин савдо битимлари бўйича бош директори Янг Ги Ук иштирок этди.

Томонлар Битим лойиҳасини кўриб чиқдилар ҳамда айрим товарларга қўлланаладиган тариф чекловларини соддалаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган 1-тур музокаралар якунида ҳужжат лойиҳасини келишиш жараёнида эришилган сезиларли ютуқлар, шунингдек, икки мамлакат экспертларининг юқори профессионаллиги қайд этилди.

Мулоқот якунида яқин келажакда амалий натижаларга эришиш мақсадида музокараларни жадаллаштиришга келишилди. Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида музокара жараёни ҳамда тегишли ишлар доирасида ўтказиладиган тадбирлар жадвали белгилаб олинди.

Мавзуга оид

МОХИ директори ва Қозоғистон элчиси ҳа...

Бугун Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров ва Қозоғистон элчиси Дархан ...

Пекиндаги дипломатик ваколатхонамиз қишл...

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан мамлакатимизд...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари син...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов кеч...

Сўнгги янгиликлар