Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш вазифалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 9 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, халқаро бозорда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлган миллий қонунчиликни замонавий халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва Ўзбекистонда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатларини хорижда тан олинишини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

“Ўзстандарт” Агентлиги ва унга аъзо ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ҳамда маҳаллий стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг халқаро стандартларга мувофиқлиги ўрганилди. Бундан ташқари, маҳаллий корхоналар томонидан халқаро стандартларни жорий этишнинг таҳлили асосида, шунингдек, мавжуд меъёрий талабларни умумэътироф этилган стандартларга мос келтиришнинг бозор механизмларини ҳисобга олган ҳолда аниқ амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Агентликнинг маҳаллий тадбиркор ва экспортчиларни бевосита қўллаб-қувватлаш, хусусан, халқаро сертификатлар олишда амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишларини фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Стандартлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қатор қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш режалаштирилди.

Муҳокама якунида маҳаллий маҳсулотларнинг техник регламентлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш жараёнларини соддалаштириш, сертификатлаш вақти ва молиявий харажатларини камайтириш, шунингдек, ташқи савдо соҳасида халқаро рейтинг ва индексларни яхшилаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистонидан муносабат: Ўзбекист...

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Саудия Арабистони миллий компанияларини қўллаб-қувватлаш а...

Малайзия компанияси раҳбарияти билан Хор...

Видеоконференция якунида лойиҳа доирасида ўзаро ҳамкорликни жадаллаштиришга эришилди...

Икки томонлама келишувлар амалга оширили...

Видеоконференция шаклида икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ...

Сўнгги янгиликлар