Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ ва Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳ тузилади


ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Москва шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги Бош директори Светлана Чупшева билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум қилишича, мулоқот чоғида томонлар ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш, жадал иқтисодий ривожланишни таъминлаш ва халқ фаровонлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда қатор соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида томонлар инвестициявий муҳитни такомиллаштириш ҳамда ишбилармонлик билан шуғулланиш жараёнлари шаффофлигини ошириш, юқори самарали инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, инвестиция соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда давлат органлари самарадорлигини баҳолашга қаратилган ислоҳотларни илгари суришга доир таклифларни биргаликда тайёрлашни белгилаб олди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва аҳоли ҳаёт сифатини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш йўналишида биргаликда иш олиб боришга келишилди.

Учрашув якунида кўриб чиқилган муносабатлар йўналишлари доирасида амалий ҳамкорликнинг навбатдаги тадбирлари белгиланди. Томонлар Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон - Испания: темир йўл соҳасида...

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан Испаниянинг «IBERTEST» компанияси ўрт...

ИТСВ: Май ойи охиригача Ўзбекистон “Worl...

ИТСВда БААнинг “DP World” компанияси раҳбариятининг вакили, рақамли технологиялар ва логис...

Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртас...

Мамлакатимизнинг Кореядаги элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Евр...

Сўнгги янгиликлар