Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВда Озарбайжон билан устувор йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 23  май. /«Дунё» АА/. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) 21 май куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Озарбайжон иқтисодиёт вазирининг маслаҳатчиси Эмил Меджидов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ИТСВ маълумотига кўра, музокаралар кун тартиби инвестициялар, ўзаро савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олди.

2022 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш масаласи юзасидан якдил қарорга келинди.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма ташаббус ҳамда лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Хитой компанияси Ўзбекистондан 5 минг то...

Хитойнинг «Beijing Xinyu Yatong International Trade Co.Ltd» компанияси билан Ўзбекистонда ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Ўзбекистондаги ислоҳотлар Япония оммавий...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар