Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВда Ўзбекистон Президентининг жорий йил июнь ойида Тожикистонга бўладиган ташрифининг кун тартибини тайёрлаш бўйича ишларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Тожикистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқизода Завқи Аминни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мхбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашув давомида икки давлат раҳбарларининг самарали сиёсати туфайли ўзаро муносабатлар сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ва жадал ривожланишда давом этаётгани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий шерикликни чуқурлаштиришга оид қўшма амалий чора-тадбирларни бажаришга тайёр эканликларини билдирди.

Томонлар инвестициявий ҳамкорлик ва икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш соҳаларида улкан ишга солинмаган салоҳият мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Бунда, томонлар юқори қўшимча қийматга эга бўлган ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш ва истиқболда учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш борасида ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида якдил фикр билдирди. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази Тожикистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан биргаликда саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича истиқболли соҳаларни таҳлил қилиш ва ушбу тармоқларда аниқ лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш чораларини кўришига келишиб олинди. Шунингдек, ўзбек ва тожик ишбилармонлар доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш учун қўшма бизнес-форумлар ўтказиш ташаббуси маъқулланди.

Томонлар ўзаро савдонинг барқарор ўсишини таъкидлади: ўтган 4 йил мобайнида бу кўрсаткич 4 баробардан зиёд ошди. Товар етказиб беришда географик яқинлик ва транспорт харажатларининг камлиги туфайли ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Шу муносабат билан мавжуд техник тўсиқларни бартараф этиш, савдо тартибларини соддалаштириш ва маҳсулотларнинг икки мамлакат бозорларига қулай киришини таъминлаш орқали ўзбек ва тожик ишлаб чиқарувчилари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича амалий ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. Томонлар, шунингдек, макроиқтисодий прогнозлаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари экспертлари савдо айланмасини кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун қисқа муддатда «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга киришишлари белгиланди.

Мулоқот чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Президентининг шу йил июнь ойида Тожикистонга бўладиган ташрифининг кун тартибини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттириш ва фаоллаштиришга келишиб олди.

Музокаралар якунида белгиланган вазифалар ижросини жадаллаштириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ҳин...

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Уму...

Ўзбекистон ва Польша вакиллари ноқонуний...

Ўзбекистоннинг ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича мутахассисларидан иборат делегация...

«Ширин Қудуқ» маҳалласи аҳолисига Испани...

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимлиги вакиллари туманнинг «Ширин Қудуқ» маҳалласида ист...

Сўнгги янгиликлар