Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


21/Апрель/2020   Илм-фан

Ижод, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларига қатор имтиёзлар берилди


ТОШКЕНТ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу ҳужжат билан 2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолияти янада такомиллаштирилади.

Мазкур қарор билан 2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

 Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшаётган ўқувчи-ёшлар орасидан бадиий адабиёт ва бошқа ижод соҳаларига қизиқадиган, иқтидорлиларини саралаш, улардаги истеъдодни ривожлантириш учун тегишли шароит яратиш ижод мактаблари фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадларидан бири ҳисобланади.

 Шунингдек, қарор билан Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Унга кўра, Агентлик ўз тизимидаги мактабларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 Агентликка Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

 Қарорга мувофиқ, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг маъмурий бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Агентликка берилди.

 Агентлик тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг кутубхона фондлари зарур умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалари билан бепул таъминланади.

Мавзуга оид

Бухоролик ёшлар «SEAMO – 2020» халқаро о...

Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси («SEAMO – 2020»)да Қоракўл туманидаги халқаро ма...

Нукусда бўлажак шифокорларни Канада стан...

Қорақалпоғистон тиббиёт институти базасида Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий па...

Руминия билан тупроқшунослик йўналишида ...

“Тупроқсифаттаҳлил” давлат унитар корхонаси Руминиянинг Клуж Напоса шаҳрида жойлашган Қишл...

Сўнгги янгиликлар