Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Июль/2020   Маданият

Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб асарлар Ўзбекистонга қайтарилади


ТОШКЕНТ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Брифингда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича 2020 йил 20 майда Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг Бадиий академия томонидан амалга оширилаётган ишлари ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб хориж кутубхоналарида сақланаётган асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича Ишчи гуруҳи тузилиб, 2020-2022 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Жумладан, 2020 йил 1 октябрга қадар Камолиддин Беҳзод ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тайёрланиши ҳамда марказий телеканалларда намойиш этилиши бўйича сценарий лойиҳаси «Ўзбеккино» миллий агентлигининг Бадиий кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

 Шунингдек, «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови Низоми Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Мавзуга оид

Озарбайжон телевидениесида Ўзбекистон ма...

Озарбайжон миллий "ARB TV" телеканалининг "Faydali Saat" ахборот-кўнгилочар дастури ўзинин...

«Мамадали Топволдиев» бадиий фильми ижод...

Аввал хабар қилинганидек, «Ўзбеккино" Миллий агентлигида «Беларусфильм» Миллий киностудияс...

Дунёдаги энг баланд ҳайкал Ҳиндистонда ж...

Дунёдаги энг баланд ҳайкал Ҳиндистон ғарбидаги Гуджарат штатида жойлашган бўлиб, унга Бирл...

Сўнгги янгиликлар